2018 йилдан ОТМларда мактабгача таълим йўналиши бўйича сиртқи бўлимлар очилади

  • Жамият
  • 20-10-2017, 18:05
  • 448
  • 2018 йилдан ОТМларда мактабгача таълим йўналиши бўйича сиртқи бўлимлар очилади
    Аввал хабар берилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 октябрь куни мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) мактабгача таълим бўлимларини бинолар ва юқори малакали кадрлар билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

    Илғор хорижий тажрибалар асосида мактабгача таълим тизимидаги педагог кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув-режа ва дастурларни такомиллаштириш масаласига эътибор қаратилди.

    Президент топшириғига асосан олий таълим муассасалари махсус сиртқи бўлимларининг “Мактабгача таълим” йўналиши бўйича 2018-2023 йиллар учун квоталар ажратилади.

    Мактабгача таълим муассасаларига мўлжалланган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни нашр этишга доир стандартлар қайта кўриб чиқиб тасдиқланади.

    Манба: Uz24.uz