Миллий боғдаги қурилиш ишлари давомида инсон суяклари топилди

  • Жамият
  • 21-10-2017, 03:15
  • 951
  • Миллий боғдаги қурилиш ишлари давомида инсон суяклари топилди
    Бугунги кунда қурилиш ишлари олиб борилаётган Тошкентдаги Миллий боғ ҳудудида қурувчилар томонидан инсон суяклари топилди. Бу ҳақда Nuz.uz'га таяниб Kun.uz хабар берган.

    Миллий боғ ҳудудида 13 октябрь куни пойдевор ётқизиш учун чуқур қазилаётган вақтда ишчилар инсон қолдиқлари – скелетни топишган. Қурувчилар бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришди. Суяклар суд-тиббий экспертлари томонидан текшириш учун олиб қўйилди.

    Ҳозирда тезкор ходимлар топилган инсон суякларининг келиб чиқиш сабабини аниқлашмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбанинг маълум қилишича, ҳозирги пайтда текширув ўтказилмоқда, унинг давомида экспертлар топилган суякларни текширувдан ўтказишади ва ҳаётдан кўз юмган инсоннинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилиб кўришади. Мутахассислар ўлим сабаби ва вақтини айтишга ҳозирча қийналишмоқда.