12:08 / 23.10.2017
10 195

Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган пуллари кимга насиб этади?

Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган пуллари кимга насиб этади?
Швейцария Бош прокуратурасида Гулнора Каримова иши юзасидан Ўзбекистоннинг мурожаати ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Швейцария Бош прокуратураси томонидан 2012 йилда Гулнора Каримова ва яна беш нафар шахсга нисбатан коррупцион қонунбузарлик айби билан жиноий иш қўзғатилган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича расмий тўлиқ маълумотни эълон қилган эди. Тергов материаллари бўйича ҳозирда 12 та хорижий мамлакатлар ҳудудида Гулнора Каримова иштирокидаги уюшган жиноий гуруҳнинг 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги легаллаштирилган маблағлари аниқланган.

АҚШ ва Нидерландия Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган 784 миллион доллари, яъни 800 миллион Швейцария франкининг катта қисмига эгалик қилиши мумкин. Хабарларга қараганда, Бернда шу ҳафтада Гулнора Каримованинг жиноий иши билан шуғулланаётган Бош прокуратура иштирокида яширин муҳокамалар бошланган.

Таъкидланишича, АҚШ музлатилган пулдан 550 миллион доллар миқдорда маблағ талаб қилмоқда. Сабаби жиноий гуруҳ молиявий операцияларни ўтказиш вақтида Америка банклари хизматидан фойдаланган. Голландия талаб қилаётган маблағ қиймати ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Маълумотларда келтирилишича, музлатилган пуллар турли телекоммуникация компанияларидан пора сифатида қўлга киритилган. Швейцария бу пулларни эзгу мақсадлар учун сарфлашни мўлжалламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган пуллари кимга насиб этади?