Кеча, 24 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида 1999 йил 11 декабрда туғилган Жасур Иброҳимовнинг ўлими юзасидан навбатдаги суд мажлиси ўтказилди.
П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси бўлган Жасурбек “қорин бўшлиғи соҳасидаги аъзоларининг тўмтоқ жароҳати, ўн икки бармоқли ичагининг кўплаб жароҳатлари, ўнг буйрак лати жароҳатларидан кейинги холецистит, панкреонекроз, перитонит” ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказида жорий йилнинг 1 июнь куни вафот этган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Жасурбек Иброҳимовнинг оғир тан жароҳати оқибатида вафот этгани туфайли Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан Исломбек Тўлагановга (1999 й.т.) нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.
Бугун ўтказилган суд мажлисида сўзга чиққан туман прокурори ўринбосари Бахтиёр Акромовнинг таъкидлашича, судланувчи Исломбек Тўлагановга қарши очилган жиноят ишига алоқадор барча гувоҳларнинг маълумотлари эшитилган ва барча материаллар ўрганиб чиқилган.
Бахтиёр Акромов Исломбек Тўлагановни юқорида қайд этганимиздек, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбдор деб топишни ва жазо сифатида уни 6 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради.
Энди 27 октябрь куни ўтказиладиган навбатдаги суд мажлисида жабрланувчи Жасурбек Иброҳимов ва айбланувчи Исломбек Тўлагановнинг адвокатлари чиқиш қилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди