22:00 / 25.10.2017
5 227

“Минор”да навбатдаги ЙТҲ содир бўлди

“Минор”да навбатдаги ЙТҲ содир бўлди
Бугун, 25 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Минор метро бекати яқинидаги чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ёш қизнинг бошқарувидаги Nexia автомобили катта тезликда бетон симёғочга келиб урилган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, автомобилни бошқарган ҳайдовчи қизни машинадан олиб чиқишган. Унинг жиддий жароҳат олгани айтилмоқда. Қиз шифохонага олиб кетилган.

Аввалроқ, 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Минор чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани ҳамда енгил автомобиль йўловчини уриб юборгани ҳақида хабар берган эдик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Минор”да навбатдаги ЙТҲ содир бўлди