12:26 / 31.10.2017
7 967

Ислом Каримов фонди АҚШ ва Европада таълим олиш учун янги грантлар танловини эълон қилди

Ислом Каримов фонди АҚШ ва Европада таълим олиш учун янги грантлар танловини эълон қилди
Ислом Каримов номидаги Фонд Европа ва АҚШнинг нуфузли олий ўқув юртларида магистратура дастури бўйича таълим олиш учун янги грантлар танловини эълон қилди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Facebook’даги саҳифасида берилган маълумотга таяниб Uz24 сайти хабар берди.

Танлов қуйидаги мутахассисликлар бўйича ўтказилади:

• табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё)

• сув ва ер ресурсларини бошқариш

• машинасозлик технологиялари

• озиқ-овқат технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги

• архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш)

• дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни)

• рассомлик.

Грант совриндорларининг чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари (2 йилгача) Фонд томонидан молиялаштирилади.

Танловда инглиз, немис ёки француз тилларини аъло даражада билган, Ўзбекистон ёки чет эл олий ўқув юртини битирган ёки унинг сўнгги курсида таҳсил олаётган, ёши 35 дан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Ислом Каримов номидаги жамоатчилик хайрия фонди 2016 йил октябрда Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тилляева томонидан Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси ва биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида таъсис этилган. Юртимиз ва хориждаги пешқадам университетларда таҳсил учун иқтидорли ёшларга грантлар ажратиш Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади.

Фонднинг таълим грантлари соҳасидаги илк лойиҳаси доирасида 12 нафар стипендиат бугунги кунда Ангалт амалий фанлар университети, Дуйсбург Эссен, Рур ва Фрайбург университетлари (Германия), Москва меъморчилик мактаби ҳамда Турин политехника университети (Италия) каби нуфузли чет эл олий ўқув юртларида таълим олмоқдалар.

Ислом Каримов номидаги Фонд грантлари ва танловга оид қўшимча маълумотга ушбу саҳифа орқали эга бўлишингиз мумкин

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом Каримов фонди АҚШ ва Европада таълим олиш учун янги грантлар танловини эълон қилди