13:18 / 31.10.2017
5 891

МТРКнинг собиқ раиси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" директори этиб тайинланди

МТРКнинг собиқ раиси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" директори этиб тайинланди
Хуршид Мирсобирович Мирзоҳидов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори этиб тайинланди. Президент 24 октябрда тегишли қарорни имзолади. Бу ҳақда UZ24 сайти хабар берди.

Мирзоҳидов 2010 - 2012 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, 2012 йил февралдан октябрь ойига қадар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори лавозимларида ишлаган. 2012 йил октябрь ойидан 2015 йил февралга қадар Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси, 2015 йил февраль ойидан бошлаб Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимида ишларди. 2017 йилнинг февраль ойидан августигача МТРК раиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК давлат раҳбарининг 2017 йилнинг 11 сентябрдаги "Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МТРКнинг собиқ раиси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" директори этиб тайинланди

Жамият янгиликлари