21:22 / 04.11.2017
12 722

Асал Шодиева: «Бир йил ичида жуда кўп хато қилдим, алдандим, урилдим…» (видео)

Асал Шодиева: «Бир йил ичида жуда кўп хато қилдим, алдандим, урилдим…» (видео)
Севимли актрисамиз Асал Шодиева кинодаги роллари билан халқимиз эътиборини қозонган бўлса, эндиликда у тадбиркорликда ҳам ўзини синаб кўрмоқда. Ҳозирда у қулай ҳамда ёшларбоп кийимлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Унинг айтишича, бу ғоя бир йил олдин туғилган бўлиб, унга бу ишда турмуш ўртоғи ва яқин дўстлари ёрдам берган.

«Бутун дунё севган қаҳрамонларнинг мултик кўринишидаги шакли кийимлар учун безак сифатида танланган. Улар сифати ва дизайни билан фарқ қилиши керак. Матоларни танлашда жуда инжиқман. Тўғрисини айтсам, Бу ишимизни бошлаш осон бўлмади. Бир йил ичида жуда кўп хато қилдим: алдандим, урилдим. Лекин аста-секин, мана, тадбиркорликни ҳам ўрганиб, ишимизни йўлга қўйиб олдик», дейди суҳбатда актриса.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Асал Шодиева: «Бир йил ичида жуда кўп хато қилдим, алдандим, урилдим…» (видео)