21:51 / 05.11.2017
7 871

Водопровод суви инсон саломатлиги учун ўта хавфли экани аниқланди

Водопровод суви инсон саломатлиги учун ўта хавфли экани аниқланди
Миннесота университети мутахассислари олиб борган изланишлар ҳақиқатан водопроводдан оқиб турган сувни ичиш саломатлик учун хавфли эканини кўрсатиб берди. Бунга сув таркибидаги пластик сабаб бўларкан. Айниқса, Америкадаги водопровод суви дунёда энг кирланган, зарарли сув сифатида эътироф этилди.

Маълум қилишларича, водопровод суви таркибидаги худди ўша пластик ҳажми 0,05 миллиметрга тенг бўлиб, ташқаридаги жами заҳарли кимёвий моддаларни ўзига сингдиради ва бу тўғридан-тўғри ошқозонга кириб боради. Биринчи навбатда пластик ичакларга зиён етказади. Шунинг учун олимлар водопровод сувини қайнатилган ҳолда ичишни тавсия этишади. Сув қайнаганда, заҳарли моддаларга тўйинган пластик йўқолиб кетаркан.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Водопровод суви инсон саломатлиги учун ўта хавфли экани аниқланди