Давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги арафасида унинг оила аъзолари билан Жиззах Давлат Педагогика институтининг кичик мажлислар залида учрашув ўтказилди, деб хабар қилди Hordiq.uz нашри.
Учрашувда ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси, оила ва хотин-қизлар масалалари йўналиши бўйича ўринбосари, партия фаоллари, Жиззах давлат педагогика институти маънавий-маърифий масалалар бўйича проректор, прфессор, педагоглар ва талабалар ҳамда оммавий охборот воситаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда атоқли давлат арбоби, ёзувчи Ш.Рашидовнинг ҳаёт йўли, Ватанимиз равнақи йўлидаги буюк хизматлари хусусида ёшларга маълумотлар берилди. Ш. Рашидов ўзбек халқининг фидойи фарзанди, сиёсий давлат арбоби, шоир ва ёзувчи, унинг ҳаёти ёшларимиз учун ибрат мактабидир, бизга қолдирган маънавий меъросини ўрганиш партиянинг дастурий мақсад вазифаларига ҳамоҳанг ҳисобланади.
Тадбир сўнгида Шароф Рашидовнинг номини мангулиика муҳрланишида муносиб ҳисса қўшиш мақсадида унинг асарларини кўпроқ тарғиб қилиш, ҳаёт йўли тўғрисидаги ҳужжатли фильмларни аҳоли ва ёшлар ўртасидаги тарғиботига жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир деган таклиф ва фикрлар иштирокчилар томонидан билдирилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?