09:19 / 07.11.2017
5 507

Оқ уй ёнида «барча оқ танли полициячиларни» ўлдирмоқчи бўлган шахс ушланди

Оқ уй ёнида «барча оқ танли полициячиларни» ўлдирмоқчи бўлган шахс ушланди
АҚШ махфий хизмати Вашингтондаги Оқ уй ёнида «барча оқ танли полициячиларни» ўлдирмоқчи бўлган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда «Fox News» телеканалига таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Техас штати Даллас шаҳридан бўлган Майкл Арега 6 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ҳибсга олинган.

Эркак қўлга олинганидан сўнг «Оқ уйдаги барча оқ танли полициячиларни» ўлдирмоқчи бўлгани ҳақида маълум қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, Арега – афроамерикалик. У Эфиопияда таваллуд топган бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оқ уй ёнида «барча оқ танли полициячиларни» ўлдирмоқчи бўлган шахс ушланди