11:04 / 08.11.2017
11 426

2018 йил 1 январдан хусусий нотариусга борадиганлар диққатига!

2018 йил 1 январдан хусусий нотариусга борадиганлар диққатига!
Қонун ҳужжатлари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.

Ушбу лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган бўлиб, муҳокама 21 ноябрга қадар давом этиши маълум қилинган, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Ушбу лойиҳанинг мақсади 1 январдан бошлаб давлат нотариал идораларини — нодавлат, яъни бюджетдан ташқари нотариал идораларга айлантириш.

Маълумот учун, “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги барча нотариал идоралар — давлат нотариал идоралари ҳисобланади.

Қайта ташкиллаштириш жараёнида қуйидагилар режалаштирилган:

1. 1 июлдан бошлаб кўчмас мулк битимларини нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар учун қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги қоғоз кўринишидаги маълумотномаларни тақдим этмаган ҳолда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб идоралараро электрон ҳамкорликка тўлиқ ўтиш.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ автоматлаштирилган жараёнларга бутун мамлакат бўйича босқичма-босқич ўтиш 27 февралдаги 106-сонли ВМ қарори билан регламентланган. (Тошкент шаҳрида — 01.07.2017 йилдан, бутун Ўзбекистон бўйича — 01.07.2018 йилдан);

2. Мол-мулкни бегоналаштириш ва хатлаш тўғрисидаги маълумотлар базасини 1 январгача ИИВ ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига ўтказиш;

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2018 йил 1 январгача фуқароларнинг лаёқатсизлиги бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

4. Мажбурий нотариал расмийлаштирилиши керак бўлган ҳаракатлар рўйхатини қисқартириш;

5. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни оптималлаштириш;

6. Давлат божи ставкалари ҳисоб-китобини қайта кўриб чиқиш, қатъий белгиланган ставкаларни (суммаларни) белгилаш ёки давлат божи ставкалари ҳисоб-китобининг қўшилувчи формуласини бекор қилиш;

7. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари вакиллари (ёлғиз кексалар, ногиронлар ва бошқалар) учун улар иштирокида нотариал ҳаракатларни амалга оширишда қўшимча шарт-шароитлар яратиш;

8. Нотариал хизматлар кўрсатишнинг бориши устидан реал вақт режимида видеокузатув;

9. Давлат божини тўлашда электрон тўловларни амалга ошириш (биллинг).

Нотариуслар фаолиятини расмийлаштириш

Амалдаги нотариуслар ўз фаолиятини давом эттириш учун нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштириш мақсадида ариза беришлари керак бўлади.

Нотариал идоралар адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Нотариусларнинг лицензияларини тўхтатиб туриш ёки тугатиш масалалари билан адлиябошқармалари ҳузуридаги малака комиссияси шуғулланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2018 йил 1 январдан хусусий нотариусга борадиганлар диққатига!