07:32 / 10.11.2017
6 894

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Самарқандга борди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлат раҳбари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Мақбарада Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев мазкур мажмуада олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.

2017 йил 31 август куни пойтахтимизда, 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида мустақил давлатимиз асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг улуғвор ҳайкаллари очилган эди.

Айни пайтда Ислом Каримов дафн этилган ёдгорлик мажмуаси ҳудудида сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев2017 йил 27 август куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида мақбара қурилишини якунига етказиш, зиёратчилар учун шароитларни янада яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Ўтган вақт мобайнида бу ерда кенг қамровли ишлар бажарилди. Натижада мажмуа яхлит меъморий ансамблга айланди. Мақбара атрофида Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун ҳолда миллий услубда айвонлар барпо этилди. Зиёратга чиқиш ва тушиш йўлаклари чети мармар панжара билан ўралди, қариялар учун замонавий лифтлар ўрнатилди.

Зиёратга келувчиларга йилнинг тўрт фаслида ҳам қулай бўлиши учун зарур шароитлар яратилди. Атрофдаги йўлаклар таъмирланиб, автомобиллар тўхташ жойи барпо этилди. Қабристон девори реконструкция қилиниб, ҳудуди янада ободонлаштирилмоқда.

Давлат раҳбари зиёратгоҳга келувчилар учун катта қулайликлар яратилганини таъкидлаб, бу ердаги шароитларни янада яхшилаш бўйича мутасаддиларга тавсиялар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди