09:18 / 14.11.2017
7 054

Ўзбекистон немис ва француз компанияларидан 2 млн. дона ҳисоблагичлар сотиб олади

Ўзбекистон немис ва француз компанияларидан 2 млн. дона ҳисоблагичлар сотиб олади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарорда электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини янада жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Ишчи комиссия ташкил этилган.

Комиссия томонидан “Sagemcom” (Франция Республикаси), “Elster GmbH” (Германия Федератив Республикаси), “Landis & Gyr” (Швейцария Конфедерацияси) компаниялари ва “Toshelectroapparat” МЧЖ ХК (Ўзбекистон Республикаси) билан Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилган эди.

Ишчи комиссиянинг Лойиҳа доирасида дастлаб 2 миллион дона электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техник воситаларини сотиб олиши белгиланган. Шу мақсадда “Sagemcom”, “Elster GmbH” компаниялари ва “Toshelectroapparat” МЧЖ ХКдан тендер савдоларини ўтказмасдан харид қилиш учун рухсат берилган.

Қарорда бир ой ичида хорижий компаниялар билан шартномалар имзолаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан Лойиҳанинг амалга ошириш муддатига Республикада реализация қилинадиган 1 кВт/соат электр энергияси учун 15 сўм, 1 м. куб табиий газ учун 17 сўм миқдорида заруратга кўра индексация қилинадиган ҳамда фақатгина Лойиҳа доирасида Жамғарманинг жалб этилган маблағларини қоплашга ҳамда бошқа харажатларни молиялаштиришга йўналтириладиган инвестициявий устама жорий этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон немис ва француз компанияларидан 2 млн. дона ҳисоблагичлар сотиб олади