Журналист вилоятларда қўлда сотиладиган бензин қаердан келишини ўрганди (видео)

  • Жамият
  • 14-11-2017, 12:12
  • 1 168
  • Журналист вилоятларда қўлда сотиладиган бензин қаердан келишини ўрганди (видео)
    Куни кеча, 13 ноябрь куни «Ўзбекистон» телеканалида намойиш этилган «Ахборот» таҳлил ва танқид» кўрсатувининг навбатдаги сонида вилоятларда бензин танқислиги ҳолатининг сабаблари ўрганилди.

    Вилоятларда жойлашган АЁҚШларда «Бензин йўқ» ёзувини қистириб қўйиш одатга айланган, дейилади лавҳада. Шаҳобчаларга келтирилган ёқилғини эса қинғир йўллар билан ташқарига чиқарилиб, қўлда қиммат нархда сотилишига йўл қўйиб келинмоқда. Баъзи вилоятларда ҳатто

    «Бензин бозори» фаолият юритаётгани ҳам ҳақиқат. Журналист бензин танқислиги ҳолатини ўрганар экан, ёқилғининг жаҳон бозоридаги нархлари билан ҳам таништириб ўтишни унутмади. Қуйидаги видеода таҳлилни тўлиғича томоша қилишингиз мумкин.