Америкалик биокимёгарлар ортиқча вазнга мойиллик ҳужайралардаги оқсилларнинг ўзига хос мутациялари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқот ҳақида Дьюк университети сайтида маълум қилинди.
Лаборатория сичқонлари иштирокидаги тажрибалар давомида олимлар анкирин-B ген варианти ташувчиларидан бири қолганларга нисбатан анча тез вазн тўплагани маълум бўлди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу ген Glut4 оқсили фаолиятини назорат қилади, у эса, ўз ўрнида, ҳам кемирувчиларда, ҳам инсонларда глюкозанинг ёғ ҳужайралари томонидан ўзлаштирилиши интенсивлигини белгилайди.
"Ўйлашимизча, очлик йилларида айнан шу ген ота-боболаримизга энергияни сақлаб қолишга ёрдам берган. Бироқ ҳозир, егулик борасида етишмовчилик йўқ бир пайтда бу анкирин мутацияси семизликни эпидемияга айлантириши мумкин", - деди биокимё профессори Жорд Геллер.
Олимларнинг таъкидлашича, уларнинг ихтироси семизликнинг биринчи навбатда нотўғри парҳез ва калорияли овқатни кўп истеъмол қилиш натижасида келиб чиқишига доир фикрни инкор этади. Мутахассислар яқин орада лаборатория иши доирасидан чиқиб, ортиқча вазндан азият чекаётган америкаликлар орасида тадқиқот ўтказишни режалаштиришмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди