11:17 / 17.11.2017
5 503

ХВЖ: Ўзбекистон инвестиция иқлимини яхшилаш учун чоралар кўриши керак

ХВЖ: Ўзбекистон инвестиция иқлимини яхшилаш учун чоралар кўриши керак
2017 йилнинг 7—16 ноябрь кунлари Халқаро валюта жамғармаси миссияси Ўзбекистон расмий органларининг иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш бўйича режаларини муҳокама қилиш ва макроиқтисодий параметрларни аниқлаштириш учун Тошкентда бўлди, деб ёзади UzDaily.

Миссия расмий органлар томонидан макроиқтисодий барқарорликнинг анча самаралироқ асосларига ўтиш ва иқтисодиётдаги инвестициявий иқлимни яхшилаш бўйича ишлар Ўзбекистон Президенти томонидан ишлаб чиқилган стратегияга мувофиқ амалга оширилаётганини ижобий баҳолади. Миссия ушбу йўналишдаги биринчи муҳим қадам валюта бозорининг либераллаштирилгани бўлганини таъкидлади.

Расмий органлар кўпчилик нархлар либерализациясини амалга ошириш, давлат корхоналари реструктуризациясини ўтказиш, шунингдек, халқаро савдони ривожлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш йўлида қолган тўсиқларни бартараф қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Миссия ислоҳотлар жараёнида кейинги қадамлар инвестиция иқлимини яхшилашга ва аҳолининг заиф қатламлари ҳимоясини таъминлашга қаратилиши кераклигини қайд этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ХВЖ: Ўзбекистон инвестиция иқлимини яхшилаш учун чоралар кўриши керак