12:03 / 17.11.2017
4 963

Япония «Фозил-Ота» қабристони қоровулига император орденини тақди этди

Япония «Фозил-Ота» қабристони қоровулига император орденини тақди этди
Япония ҳукумати Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган «Фозил-Ота» қабристони қоровули Мироқил Фозиловни император ордени билан тақдирлади, деб ёзади Кун нашри.

Хабарда таъкидланишича, Фозилов «Кумуш нурларга эга чиқиб келаётган қуёш» Ордени билан Ўзбекистонга юборилган японияликлар ҳақида тарихни сақлаб қолиш ва қабристонни қўриқлашдаги хизматлари учун тақдирланган.

75 ёшли Фозилов 40 йил давомида Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Тошкентга келиб қолган япон фуқаролари, асосий ҳарбий асирлар қабрларини обод қилиб келган.

Унинг отаси ҳам япониялик фуқаролар дафн этилган қабристонда 60 йил давомида қоровул бўлган, шу сабабдан қабристон номи унинг шарафига «Фозил-Ота» деб ўзгартирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Япония «Фозил-Ота» қабристони қоровулига император орденини тақди этди