12:31 / 17.11.2017
8 010

Эрта тонгда болалар аравачасини олиб кетаётган "шубҳали аёл" ушланди

Эрта тонгда болалар аравачасини олиб кетаётган "шубҳали аёл" ушланди
14 ноябрь куни тунги соат тахминан 04:00ларда Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида хизмат вазифасини олиб борилган. Айни шу пайтда “Оққўрғон” кўчаси бўйлаб болалар аравачаси билан ўтиб кетаётган шубҳали аёл текшириш учун тўхтатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати томонидан хабар берилмоқда.

Ўтказилган текширув давомида ушбу аёл 1972 йилда туғилган Лилиана Налилевна Ежкова эканлиги маълум бўлган. У 14 ноябрь куни тунги соат 03:00ларда Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйнинг йўлагида турган ўзганинг мулкини ўғирлашда гумон остига олинган.

Аниқроғи, гумондор кўп қаватли уйнинг йўлагида қаровсиз қолдирилган, фуқаро Акмал Асрарович Астановга тегишли бўлган болалар аравачаси, велосипед ва самокатини ўғирлаган, сўнг жиноят жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмига асосан ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эрта тонгда болалар аравачасини олиб кетаётган "шубҳали аёл" ушланди