09:38 / 18.11.2017
5 608

Нотанишдан сотиб олинган ноқонуний маҳсулотнинг тақдири нима бўлди?

Нотанишдан сотиб олинган ноқонуний маҳсулотнинг тақдири нима бўлди?
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари нефть маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали яширинча олиб ўтилиши ва ички ҳудудда ноқонуний айланишининг олдини олиш юзасидан зарур тезкор тадбир ўтказишди.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ҳаракатланаётган фуқаро Сирож Диёров бошқарувидаги Nexia автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш жараёнида автомашина салони ва юкхонасига техник, ёнғин хавфсизлиги талабларига зид равишда 23 та елим идишда дизель ёнилғиси борлиги аниқланди.

Жами 930 литрни ташкил қилувчи ушбу нефть маҳсулотларига тегишли ҳужжатлар сўралганда, Сирож Диёров маҳсулотни гўёки нотаниш кимсалардан сотиб олганини билдирди.

Тегишли ҳужжатлар тақдим қилишнинг имкони йўқми, демак, фаолият — ноқонуний.

Салкам 4 миллион 200 минг сўмлик дизель ёнилғиси ҳамда Nexia автомашинаси вақтинча сақловга топширилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нотанишдан сотиб олинган ноқонуний маҳсулотнинг тақдири нима бўлди?