21:00 / 20.11.2017
9 173

“Жиннихонадан” қочган “жиноятчилар”нинг 2 таси қўлга олинди. Учинчиси эса...

“Жиннихонадан” қочган “жиноятчилар”нинг 2 таси қўлга олинди. Учинчиси эса...
Бугун, яъни 2017 йилнинг 20 ноябрь куни тахминан соат 09:10 да Тошкент шаҳар ИИББга Психиатрик шифохонадан жиноят содир этган ва ҳозирда назорат остида бўлган 3 нафар шахс қочиб кетгани ҳақидаги маълумот келиб тушди.

Эслатиб ўтамиз, шифокор назоратида турган фуқаро Омонов Шерқул Сафарович Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддасини 3-қисми, Рашидов Маъруф Маҳмудович эса ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми, Ҳамроев Аҳрор Турсунбоевич ЖК нинг 273-моддаси 5-қисмидаги жиноятларни содир этганлар.

Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимларининг “иссиқ изидан” тадбири натижасида Рашидов Маъруф Маҳмудович ҳамда Ҳамроев Аҳрор Турсунбоевич қўлга олиндилар.

Омонов Шерқул Сафарович эса қидирилмоқда...

Инсон ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган “носоғлом жиноятчи” тез орада ички ишлар ходимлари томонидан ушланишига умид қиламиз.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Жиннихонадан” қочган “жиноятчилар”нинг 2 таси қўлга олинди. Учинчиси эса...