20:26 / 23.11.2017
7 430

Юқори тезликда келаётган юк машинаси нақ 7 та автомобилни уриб юборди

Юқори тезликда келаётган юк машинаси нақ 7 та автомобилни уриб юборди
Тошкентнинг Чилонзор туманида 23 ноябрь куни соат тахминан 13:30 атрофида саккиз машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда UzNews нашри.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Кичик ҳалқа йўлининг V.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази олдидан ўтган қисмида («Чилонзор» метро бекати яқинида) юз берган.

UzNews’нинг шаҳар ИИББга асосланиб тарқатган ахборотига кўра, «Жигули» автомашинаси кутилмаганда ҳаракатланиш бўлагини ўзгартирганидан сўнг, «ЗиЛ» юк машинаси бошқарувни йўқотган.

Издан чиқиб кетган «ЗиЛ» етти транспорт воситаси, хусусан, 18-йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Isuzu автобусини уриб юборган. Воқеа жойидан олинган суратларда Spark ва Nexia машиналари зарарланганини кўриш мумкин.
Хабар беришларишча, ҳодиса оқибатида жабрланган шахслар йўқ. Тўқнашув юз берган вақтда автобусда йўловчилар бўлганми-йўқми, номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юқори тезликда келаётган юк машинаси нақ 7 та автомобилни уриб юборди