12:30 / 28.11.2017
5 885

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Таиланд ва Малайзияга қўшимча рейсларни киритмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Таиланд ва Малайзияга қўшимча рейсларни киритмоқда
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Бангкок (Таиланд) ва Куала-Лумпур (Малайзия) шаҳарларига қўшимча авиақатновларни жорий этмоқда.

Авиакомпания сайтида жойлаштирилган маълумотларга кўра, Тошкентдан Куала-Лумпурга парвоз 2017 йил 25 декабр ҳамда 2018 йил 4 январь куни амалга оширилади. Шу йилнинг 26 декабри ҳамда келаси йилнинг 5 январида ортга қайтилади.

2017 йил 29 декабри ва 2018 йил 5 январида Тошкент-Бангкок йўналиши бўйича қўшимча парвозни амалга оширади. Бангкокдан 30 декабрда ва келаси йилнинг 6 январида қайтилади.

Парвозлар замонавий ва қулай Боинг-767 самолётларида амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Таиланд ва Малайзияга қўшимча рейсларни киритмоқда