«Андижоннефт» мутахассислари томонидан Булоқбоши туманидаги Учтепа қишлоғида олиб борилаётган нефть излаш ишлари давомида табиий газ кони борлиги маълум бўлган. Захиралар 1080 метр чуқурликда аниқланган. Бу ҳақда «Kun.uz»га «Ўзтрансгаз» АК етакчи мутахассислари маълум қилган.
Айни пайтда «зангори олов» неъматини жиловлаш ишлари бошланиб, кон очилган ҳудудга барча керакли қурилмалар ўрнатилди ва турли жараёнлардаги синов ишлари олиб борилмоқда. Кондан 100 атмосфера босимида соатига 2300-2400 кубометр газ оқими чиқмоқда. Ер қаъридан чиқаётган табиий газ маълум техник жараёнлардан ўтганидан сўнг истеъмолга яроқли бўлади. Конда газни филтрлаб тозаловчи ускуналар ўрнатилган.
Маълум қилинишича, атрофдаги маҳаллаларга янги манбадан чиқаётган табиий газ етказиб берилмоқда.
«Ўзтрансгаз» АК Андижон ҳудудий бўлими томонидан тез фурсатларда 1,5 километр масофага газ қувурлари ўрнатилиб, Булоқбоши туманининг – Буюк Турон, Юксалиш, Дўлана, Мирзакалон Исмоилий, Тошечик маҳаллаларига газ етказиб берилмоқда», деган вилоят газ таъминоти ҳудудий филиали бошлиғи Шавкатбек Қодиров.
Газ конининг ер остида қанча захирага эга экани ҳудудда қазилаётган яна иккита қудуқ ишлари якунига етгач маълум бўлади. Ҳозирда чиқаётган табиий газ босими эса коннинг катта миқдордаги захирага эканлигидан дарак бериб турибди. Мутахассисларнинг билдиришича, «зангори олов» бошқа ҳудудларга барча тизимлар маълум техник синовлардан ўтказилганидан сўнг берила бошлайди.
Маълумотларга кўра, водий вилоятларида шу пайтгача газ кони топилмаганди. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига табиий газ Қамчиқ довонидан қувур орқали етказилади. Булоқбоши туманида топилган кон биринчиси бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади