13:56 / 30.11.2017
6 586

Тошкентда ЙҲХБ ходимлари томонидан бир ҳафта ичида 414 нафар пиёдага жарима солинди

Тошкентда ЙҲХБ ходимлари томонидан бир ҳафта ичида 414 нафар пиёдага жарима солинди
20 ноябрдан 26 ноябрь кунига қадар «Тозалаш—Антитеррор» тадбири давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан рейдлар ўтказилди, деб хабар беради ИИББ матбуот хизмати.

Мазкур рейдлар давомида 17617 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган бўлиб, жумладан: 1256 та белгиланган тезликни меъёридан ошириш, 549 та светофорнинг тақиқловчи ишорасига ҳаракатланиш, 156 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 568 та уяли телефондан фойдаланилганлик ҳолатлари аниқланган ҳамда 414 пиёдага жарима солинди.

Шунингдек, 20 ноябрдан 26 ноябрь кунига қадар Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳалардаги фото ва видео қайд қилиш камералари орқали 2414 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд қилинган бўлиб, шулардан 616 таси транспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик ва 1798 таси белгиланган тезликни меъёридан оширишни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ЙҲХБ ходимлари томонидан бир ҳафта ичида 414 нафар пиёдага жарима солинди