06:17 / 01.12.2017
4 526

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 101 ёшли аёл «Одноклассники» ва Skype орқали мулоқот қилади

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 101 ёшли аёл «Одноклассники» ва Skype орқали мулоқот қилади
Россиянинг Братск шаҳридаги қариялар интернат-уйида яшовчи 101 ёшли Надежда Мягких «Одноклассники» ва Skype тармоқларидан фойдаланади. Муассасадаги энг ёши катта интернет фойдаланувчиси ўтган йилда бир асрлик довондан ошган эди. Бу ҳақда «1news.uz»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Надежда Петровна интернетга биринчи марта беш йил аввал кирган. Ўшанда у компьютерни ҳам биринчи марта ишлатиб кўрган. Бунда у ҳеч қандай курсга қатнамаган. Интернетда ишлашни унга набираси ўргатган. Бу набиранинг ўзи ҳам аллақачон нафақага чиққан.

Надежда Мягкихнинг сўзларига кўра, унда дастлаб планшет бўлган. Кейин эса набираси унга ноутбук совға қилган. Набира аввал ноутбукни ёқиш ва ўчиришни, сўнгра эса интернетда ишлашни ўргатган.

Надежда Петровнанинг «Одноклассники»да 45 та дўсти бўлиб, у набиралари, эваралари ва чеваралари билан гаплашади. У нафақат ижтимоий тармоқларни ишлатади, балки ўйинлар ўйнайди.

У қариндошларига халақит бермаслик учун ўз хоҳиши билан қариялар уйига келган ва бу ерда 20 йилдан буён яшамоқда. Кутубхоначилардан бирининг сўзларига кўра, у муассасада бир неча йил сардор бўлган ва яхши обрўга эга. У ҳатто ўзи учун тушлик тайёрлай олади.

Надежда Мягких Ўзбекистонда туғилган, бир неча йил Қозоғистонда яшаган. Иккинчи жаҳон уруши вақтида уч нафар фарзанди билан Сталинградда бўлган. 1990 йилларнинг ўртасида Қозоғистондан Сибирга кўчиб кетган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 101 ёшли аёл «Одноклассники» ва Skype орқали мулоқот қилади