13:37 / 01.12.2017
7 766

Наманган шаҳрида 8 та арзон кўп қаватли уй эгаларига топширилди

Наманган шаҳрида 8 та арзон кўп қаватли уй эгаларига топширилди
Наманган шаҳрида 8 та арзон кўп қаватли уй эгаларига топширилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб Дарё нашри хабар бермоқда.

Ушбу уйлардаги 8 хонадон имтиёзли равишда имконияти чекланган ва ногирон фуқароларга топширилди.

«3 ой аввал замонавий чок тикиш машинаси берилганди, — дейди янги хонадон соҳибларидан бири Мадинахон Камолова. — Касаначилик асосида иш жойига эга бўлганим сабабли молиявий ҳолатимни анча тиклаб олдим. Бундан ташқари, ушбу уй учун биринчи бадал — 10 миллион сўм давлат томонидан тўлаб берилди».

Уйларнинг барчаси маҳаллий иситиш тизимига эга. Шунингдек, «Хавфсиз шаҳар» концепцияси асосида кузатув камералари ҳам ўрнатилган.

Наманган шаҳрида келгуси йили яна шундай 10 та кўп қаватли турар жой қурилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган шаҳрида 8 та арзон кўп қаватли уй эгаларига топширилди