19:41 / 01.12.2017
23 367

Тошкент вилоятида фоҳишалар гуруҳи қўлга олинди (Фото)

Тошкент вилоятида фоҳишалар гуруҳи қўлга олинди (Фото)
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида “Тозалаш-Антитеррор” комплекс профилактик ва тезкор тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбир жараёнида Ангрен шаҳар Дўстлик маҳалласида Радик исмли шахсга тегишли сауна жойлашган бўлиб, бу ерда мижозлар 5 нафар фоҳиша аёллар билан айшу-ишрат қилаётганликлари аниқланди.

Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида тезкор профилактик рейдда шаҳарда жойлашган “Сетора” ҳамда “Кимёгар” меҳмонхоналарида ахлоқсизлик билан шуғулланаётган шахслар борлиги аниқланган.

Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу меҳмонхоналардан жами 30 нафардан ортиқ фуқаро шахсини аниқлаш мақсадида, Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлимига олиб борилиб текширилди ва улардан 16 нафари аёллар эканлиги, ушбу фуқаролар меҳмонхонага жинсий алоқа қилиш учун келганликлари аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида фоҳишалар гуруҳи қўлга олинди (Фото)