Шукрулло Исроилов тўнғич ўғлини уйлантирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шукрулло Исроилов тўнғич ўғлини уйлантирди

Жамият 21-10-2015, 14:21 7 329
Шукрулло Исроилов тўнғич ўғлини уйлантирди

20 октябрь куни Ўзбекистонлик сўз устаси Шукрулло Исроилов ўзининг тўнғич ўғлини уйлантирди. Тўй маросими пойтахтимиздаги Осиё Гранд тўйхонасида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz сайти.

“Мирзо” эстрада театри актёри, қизиқчи Шукрулло Исроилов икки ўғил, бир қизни вояга етказмоқда. Улар ичида энг тўнғичи – Хумоюннинг куни кеча бўлиб ўтган никоҳ тўйида Ўзбекистон Халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова ва бошқа кўплаб юртимизнинг кўзга кўринган санъаткорлари иштирок этди.

Обид Асомов, Мирзабек Холмедов ва “Мирзо” театри актёрлари эса кечада мезбон сифатида қатнашди. 18 октябрь куни эса Яккасарой тўйхонасида шу муносабат билан элга ош берилган эди.

Шукрулло Исроилов 1970 йил 14 январда дунёга келган. Мусиқа мактабида рубоб йўналишида таҳсил олганидан сўнг Тошкент санъат (Театр факультети) ва Шарқшунослик институт (Халқаро факультет)ларини тамомлаган. Санъатдаги фаолиятини 1982 йилдан бошлаган. Шу вақтга қадар АҚШ, Россия, БАА ва бошқа кўплаб давлатларга гостроль сафарларини уюштирган.



Суратлар Обид Асомов ва Халима Ибрагимованинг "Инстаграм" ижтимоий тармоғидаги саҳифаларидан олинди
loading...


Теглар: photo

Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.