16:10 / 07.12.2017
35 597

Сизнингча, Ўзбекистонда 2018 йил қандай номланади?

Сизнингча, Ўзбекистонда 2018 йил қандай номланади?
Анъанага кўра, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирларида келаси йилга ном берилади. Ўтган йили Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёев 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилган эди.

Бугун, 7 декабрь куни “Ўзбекистон” анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилга ном бериши кутилмоқда.

Одамлар орасида Президент келаси йилни қандай номлаши борасида тахминлар кўп. Ижтимоий тармоқлардагиларнинг кўп қисми, айниқса, ёшлар 2018 йилни “Ёшларни раҳбарликка тайинлаш ва уларни кўллаб-қувватлаш йили” деб эьлон қилинишини хоҳлашларини ёзиб қолдирмоқдалар.

Маълумки, Ўзбекистонда кириб келаётган йил қандай номланишига қараб алоҳида давлат дастури ишлаб чиқарилиб, маълум йўналишларга давлат маблағлари йўналтирилади. Йил номланиши муносабати билан ўша соҳага, тизимга бўлган эътибор ҳар йилгидан кучайтирилади.

Интернет орқали ўтказилган сўровномаларнинг асосий қисмида ёшлар Президент Шавкат Мирзиёевдан ёшларга оид йил номи қарорини кутишаётгани аён бўлди. 35 ёшдан юқори авлод вакиллари эса ижтимоий ҳимоя ва тадбиркорликка эътибор қаратилиши кутаётганларини айтишмоқда. Кўпчилик эркаклар эса тадбиркорлик йўналтирилган йил номи бўлишини истаётганликларини ёзишган.

2018 йилнинг қандай номланиши яна бир неча соатдан сўнг маълум бўлади. Йил қандай номланишидан қатъи назар Ўзбекистон ҳар соҳада тараққий топсин, дунёга юз тутсин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сизнингча, Ўзбекистонда 2018 йил қандай номланади?