20:35 / 07.12.2017
6 817

Президент: “Энди адвокатлар жиноят бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади”

Президент: “Энди адвокатлар жиноят бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг 30 ноябрь куни “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унда жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллашга йўл қўйилмаслиги таъминланиши ўз ифодасини топган эди.

Қолаверса, фармонда тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналар, маъмурий қамоқни ўташ жойларини видеокузатув воситалари билан жиҳозлашни таъминланиши айтилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида ҳам ана шу масалага эътиборини қаратди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

Президент суд-тергов жараёнида далилларни сохталаштирганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий қилинишини таъкидлади.

Эндиликда адвокатлар жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу далиллар тергов ва суд идоралари томонидан мажбурий текширилиши ва баҳоланиши керак.

“Қийноққа солиш каби ноқонуний усулларни қўллашни қатъиян чеклаш мақсадида тергов ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари видеокузатув воситалари билан жиҳозланади”, деди Президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: “Энди адвокатлар жиноят бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади”