Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бу йил синов тариқасида Ўзбекистонда 11 йиллик таълим қайтадан жорий қилинган эди.
Президентнинг ташаббуси билан энди мактабларда тайёрлов курслари очилади. Яъни мактаблар ўн йиллик бўлиб, мактаб ёшидаги бола бир йил олдин мактабга тайёрланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тантанали маросимдаг нутқида айтиб ўтди.
Президент таълимдаги ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, “Мактабгача таълим тизимига янгича ёндашиш бугунги куннинг талабидир”, дейди.
“Юртимизнинг барча жойларида, энг олис ҳудудларида ҳам мактабгача, таълим муассасаси ташкил этилади. Бу энг аввало оналар учун муҳимдир. Улар фарзандининг сифатли тарбия олиши, мактабга тайёрланиши учун биринчи ўриндаги вазифадир. Қолаверса, боғчага бормаган бола билан борган боланинг ўртасида катта фарқ бўлади”, деб қўшимча қилади давлат раҳбари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди