Президент: «Шошилмасликни сўрашганди. Лекин кута олмасдик»

  • Жамият
  • 10-12-2017, 23:08
  • 1 217
  • Президент: «Шошилмасликни сўрашганди. Лекин кута олмасдик»
    Тошкентда 7 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида давлат мукофотларини тантанали топширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Президент йиғилиш давомида Ўзбекистонда эркин конвертация жорий этилиши ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

    «Конвертация - орзу ҳавас эди. Иқтисодни тушунганлар бунинг муҳимлигини билади.

    Атрофимдагилар, иқтисодчилар ҳам шошилмасликни сўради. Қанча кутиш керак дедим. 3 йил дейишди. Одамлар 25 йил кутди, яна кутиши керакмиди?

    Бу қийин. Лекин ақл билан, вазминлик билан ҳисоб-қилсак, Ўзбекистоннинг имконияти кўп давлатларда йўқлигини кўрамиз.

    Бошқа давлатлар билан Ўзбекистоннинг бойлигини таққослаб бўлмайди. Газимиз бор, тилламиз бор, уранимиз бор, пахтамиз бор, мева-сабзавотимиз бор. Меҳнаткаш халқимиз бор.

    Биз конвертация қилмай, яна 50 йил кутишимиз керакмиди? Кутишга ҳеч қандай ҳаққимиз йўқ эди. Эркин конвертацияга ўтдик, мана ҳаммаси яхши бўлди», деган президент.

    Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди ва 5 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси бўйлаб эркин конвертация амалиёти жорий этилиб, банкларда валюта сотилиши йўлга қўйилди.