17:49 / 12.12.2017
8 557

Лола Каримова танлов эълон қилди: ғолибга қимматбаҳо совға берилади

Лола Каримова танлов эълон қилди: ғолибга қимматбаҳо совға берилади
Лола Каримова — Тиллаева Instagram шахсий саҳифасида ўзига хос танлов ўтказилишини маълум қилди. Ғолибга Apple iPhone X телефон аппарати тақдим этилади.

Танлов шартига кўра, ғолиб бўлиш учун Ўзбекистон халқ амалий санъатининг қадимий турлардан бири, матога гул босиш ҳунари — читгарликка оид икки саволга жавоб бериш талаб этилади.

Биринчи саволга жавобни Ислом Каримов номидаги Фонд ташкил этган, ўзбек читгарлик ҳунарига бағишланган «Йўқотилган жаннатни излаб…» номли кўргазмага ташриф буюриб топиш мумкин. Шу кунларда Тошкент фотосуратлар уйида (Истиқбол кўчаси 4-уй) ўтаётган кўргазма 20 декабрга қадар давом этади.

Иккинчи савол бўйича 90-йиллар охири ва 2000-йиллар бошидан буён фаолият юритиб келаётган марғилонлик читгар усталар сулоласи ҳақида саволга жавоб бериш зарур.
Жавобларни Instagram саҳифасида изоҳ орқали қолдириш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола Каримова танлов эълон қилди: ғолибга қимматбаҳо совға берилади