20:19 / 12.12.2017
5 299

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистонга 4 та пансионатни қайтариш таклифи билан чиқди

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистонга 4 та пансионатни қайтариш таклифи билан чиқди
Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистонга Иссиқ-Кўлдаги 4 та пансионатни қайтаришни таклиф этмоқда. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни, Жўқорғу Кенешнинг иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қўмитаси йиғилиши давомида бош вазир ўринбосари Даир Кенекеев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги Иссиқ-Кўл вилояти объектлари бўйича битим лойиҳаси депутатларнинг кўриб чиқиши учун таклиф этилган.

«Битим Иссиқ-Кўлдаги 4 та пансионат: Бостери, «Алтин Жай «(собиқ «Роҳат»), «Эне Сай» («Дилором»), «Бўстон»ни назарда тутади. Собиқ президентнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида ушбу пансионатлар бўйича келишув бор эди. Ўзбекистон бу масалага ечим топиш учун арбитражга мурожаат қилди, улар эгалик ҳуқуқини қайта кўриб чиқишни сўрашмоқда. Ҳукумат ҳуқуқий асосда кўриб чиқилишини хоҳлайди», - дея айтиб ўтди у.

Унинг қўшимча қилишича, пансионатлар жойлашган ерлар Қирғизистон Республикасига тегишли бўлишда давом этади, бироқ мулкнинг ўзи Ўзбекистон ихтиёрига ўтиши лозим.

«Кейинчалик биз кўрсатмоқдамизки, Ўзбекистон расмийлаштиришдан сўнг пансионатларни йил давомида ишлайдиган ва ишчиларининг 30 фоизи Қирғизистондан бўлган 3-4 юлдузли меҳмонхонaлар даражасига етказиши керак. Биз бу масалага ечим топиш бўйича тегишли ҳужжатни имзолашни таклиф этмоқдамиз», - дея айтиб ўтди у.

Депутатларнинг таъкидлашича, бу эски битимнинг ўзи. Депутат Фарҳод Тулендибоев ҳозирги пайтда мавжуд бўлган қарзлар билан нима бўлиши борасида қизиққан.

Давлат мулкларини бошқариш бўйича жамғарма раисининг ўринбосари Бекбўлат Алиевнинг аниқлик киритишича, қарздорликлар мамлакат ўртасида эмас, балки хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида бўлган. Барча масалалар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистонга 4 та пансионатни қайтариш таклифи билан чиқди