05:41 / 16.12.2017
8 437

Шавкат Мирзиёев Германияда 11 йил ишлаб Қорақалпоғистонга қайтган докторга Каптива совға қилди

Шавкат Мирзиёев Германияда 11 йил ишлаб Қорақалпоғистонга қайтган докторга Каптива совға қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги барпо этилаётган замонавий логистика марказида бўлгани ҳақида маълумот бериб ўтилган эди.

Президент марказда “Panaev Farms” фермер хўжалиги раҳбари Қутлимурат Панаев билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида Қ.Панаев Германияда 11 йил давомида чорвачилик бўйича ишлаган доктор Алишер Қурбановни Қорақалпоғистонга қайтариб, унга барча имкониятларни яратиб бергани ва у бугунги кунда фермада менеджер лавозимида ишлаётганини айтди.

А.Қурбанов яқинда ёш фермерлар учун ўқув-семинарини ўтказишни режалаштиряпти, деб ёзади “Kruz.uz” сайти.

Шавкат Мирзиёев Алишер Қурбановга юртимизга қайтиб ишлаётгани учун Каптива автомашинасини совға қилди. Бу ҳақда яқин орада батафсил маълумот берамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Германияда 11 йил ишлаб Қорақалпоғистонга қайтган докторга Каптива совға қилди