10:06 / 16.12.2017
6 742

Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида ҳам бўлди

Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида ҳам бўлди
Кеча, 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини Чимбой туманидаги 8-сонли мактабгача таълим муассасасидан бошлади.

Шундан сўнг, Давлат раҳбари Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг Чимбой туманидаги академик лицейига ҳам ташриф буюрди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Чимбой тумани фаоллари, зиёлилари билан учрашди. Учрашувда бугун дунёда рўй бераётган ўзгаришлар, аҳолини қийнаётган масалалар, таълим, тиббиёт тизимини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Давлат раҳбари, Тахиатош туманига ҳам ташриф буюрди.

Бу ерда Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этиладиган кичик саноат зоналари, 2018-2019 йилларда ҳудуд саноатини ривожлантириш дастури, самарасиз фойдаланилаётган объектлар негизида янги корхоналар ташкил этиш лойиҳалари, Оролбўйи аҳолиси турмуш даражасини яхшилашга қаратилган режалар намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон саноатини янги босқичга кўтариш, қўшича қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мева-сабзавот ва қизилмия экспортини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Мамлакат саноати учун жуда зарур бўлган металл маъданига эга Тебинбулоқ конини ўзлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида ҳам бўлди. Бу ерда давлат раҳбарига зотдор отларни парваришлаш, наслли қорамоллар, туяларни боқиш, кўпайтириш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти хабарига кўра, Бундан ташқари, логистика маркази ҳудудида бунёд этилиши кўзда тутилган истиқболли лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, замонавий иссиқхоналар, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, парраданчилик ва балиқчиликни ривожлантириш борасидаги ишларга тўхталинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида ҳам бўлди