Ўзбекистонда 2017 йил биринчи ярим йил давомида коррупцияга алоқадорликда гумон қилинган 1566 нафар мансабдор шахсга нисбатан 1130 та жиноий иш қўзғатилган, деб ёзмоқда Соф нашри.
Суд органларига 1442 нафар мансабдор шахсга нисбатан 954 та жиноят ишлари юборилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 23 фоизга, қўзғатилган жинойи ишлар сони эса 22 фоизга камайган. Шунингдек, коррупция жиноятлари натижасида етказилган зарарнинг 77 фоизи ундириб олинган.
Коррупцияга алоқадор бўлган жиноятларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, бу турдаги барча жиноятлар сони камайган. Жумладан, Жиноят кодексининг 207-моддаси мансабга совуққонлик билан қараш — 39 фоизга, 209-моддаси мансаб соҳтакорлиги — 38 фоизга, 167-моддаси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон тарож қилиш — 37 фоизга, 205-моддаси ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 35 фоизга, 206-моддаси ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш — 31 фоизга, 210-212-моддалари пора олиш, бериш ва олиш-беришда воситачилик қилиш — 13 фоизга камайган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра мансабдор шахслар мажбурий тартибда ҳар йили мол-мулки тўғрисида декларация, даромад ва харажатлар ҳақида маълумотлар, шунингдек оила аъзолари — ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари даромадлари ва ҳаражатлари ҳақида маълумотлари тақдим этиш мажбуриятини юклатиш назарда тутилган.
Агарда давлат хизматчиси ўз даромадлари ва мол-мулки, шунингдек оила аъзоларига тегишли даромад ва мол-мулклари ҳақида нотўғри маълумот тақдим этган ҳолларда, ушбу мансабдор шахс ишдан бўшатилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?