06:22 / 26.12.2017
8 126

Тошкентга сифатсиз гўшт маҳсулоти етказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Тошкентга сифатсиз гўшт маҳсулоти етказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига етказиб берилаётган сифатсиз гўшт маҳсулотлари канали аниқланган. Дастлабки тергов-суриштирув натижаларига кўра, уюшган жиноий гуруҳ раҳбари — 1977 йили Қашқадарё вилоятида туғилган, Ҳ.Б. 10 йиллардан буён шу ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келган. Гарчи сифатсиз гўшт маҳсулотини истеъмол қилган кишилар ҳаёти хавф остида қолишини билса-да, жиноий гуруҳ аъзолари ўз ҳаракатини давом эттираверган.

Уюшган жиноий гуруҳнинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати томонидан нуқта қўйилган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари маҳаллий ветеринар, қассоб ҳамда даллоллар орқали ўлиши аниқ бўлган бўлган касал чорвалар ва ҳаром ўлиб қолган моллар тўғрисида маълумот тўплашган. Ана шундай ҳар бир етказилган хабар учун 15 минг сўмдан 50 минг сўмгача пул тўланган.

Сифатсиз гўшт маҳсулотига Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ветеринария бўлими ходимлари Б.Э. ва Н.С. томонидан арзимаган 10–15 минг сўм эвазига сохта маълумотнома тайёрлаб берилган.

Гуруҳ аъзолари ҳар ойда килоси 10–15 минг сўм қийматидаги ўртача 25–30 тонна сифатсиз гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига етказиб келишган. Тошкентга келтирилиши назарда тутилган гўштларга, аввал, Зангиота туманида ташкил этилган яширин цехда кимёвий ишлов берилган. Кимёвий тозалаш ва чирой берилган гўшт бозорлар расталарига килосининг нархи 25–30 минг сўмдан чиқарилган.

Миллий хавфсизлик хизмати тезкор-қидирув ва тергов гуруҳи ходимлари томонидан аниқланган ҳолатга кўра, уюшган жиноий гуруҳнинг 16 нафар аъзоси қўлга олиниб, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги реабилитация марказига келтирилган.

Аниқланишича, жиноий гуруҳ етказиб берган гўштлар Тошкент шаҳрининг Олмазор, Юнусобод, Яшнобод, Шайҳонтоҳур туманларида фаолият юритадиган айрим савдо марказларида, жумладан, «Эски Жўва» деҳқон бозори, «Асл сифатли таъм» МЧЖ, «Теген» дўконларида, ЯТТ «Мўминов Хусан Хурсанжонович»га қарашли сомсахона, якка тартибдаги тадбиркорлар «Файзиев Ф.З.»​, «​Касимов Г.Г.»​ ва бошқаларга тегишли қассобхоналарда сотувга чиқарилган. Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота ва Олмалиқ туманида ҳам шундай вазият кузатилган.

Маълум қилинишича, гуруҳ раҳбари Ҳ.Б. орттирган ноқонуний даромади ортидан ўзининг ҳамда яқин қариндошларининг номига 4 та автомашина, Тошкент ва Қашқадарё вилоятида уй, ресторанларни расмийлаштирган.

Айни пайтда уюшган жиноий гуруҳга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, тергов жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илгари Тошкентдаги гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона эшак гўшти ишлатмоқчи бўлгани фош қилингани ҳақида хабар берган эдик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентга сифатсиз гўшт маҳсулоти етказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди