21:00 / 26.12.2017
16 860

Шавкат Мирзиёевнинг қизи вазирликда ишламоқда

Шавкат Мирзиёевнинг қизи вазирликда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза (Мирзиёева-Шаханова) янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги тизимида иш фаолиятини бошлади. Шаҳноза Шавкатовна вазирлик тизимида айнан қандай лавозимда экани маълум эмас. Аммо, Kun.uz билан суҳбатлашган бир нечта манба Шаҳноза Шаханова вазирлик масъул ходимаси эканини тасдиқлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 декабрь куни ўтказилган мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилишида иштирок этган Шаҳноза (Мирзиёева-Шаханова) вазир Агрепина Шин ҳамда унинг ўринбосарлари қаторидан жой олганди. Ушбу видеоселектор йиғилиши «Ўзбекистон» телеканали орқали намойиш этилган.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг жорий йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида соҳа олдидаги долзарб вазифалар ва устувор йўналишлар белгилаб берилганди. Ўша куни қабул қилинган Президент қарорига асосан бу соҳада алоҳида вазирлик – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилган.

Мактабгача тарбия таълим тизимининг бирламчи ва энг муҳим бўғини ҳисобланади. Соғлом генофондни, етук кадрларни тарбиялаш, аввало, шу тизимдан бошланади.

Бироқ шу пайтгача бу тизим ривожланишдан ортда қолган эди. Охирги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоизга камайган. Оқибатда мактабгача ёшдаги болаларнинг 33 фоизи боғчаларга қамраб олинган, холос.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевнинг қизи вазирликда ишламоқда