14:41 / 31.12.2017
6 358

Шавкат Мирзиёев "Йил одами" сифатида эътироф этилди

Шавкат Мирзиёев "Йил одами" сифатида эътироф этилди
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг якунланаётган йил якунлари бўйича ўтказган сўрови натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Йил одами сифатида эътироф этилган.

Сўровда мамлакатимизнинг барча вилоят ва ҳудудларида истиқомат қилаётган турли ижтимоий тоифалар, этник гуруҳлар, конфессия ва касбларга мансуб 18 дан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этди, деб ёзади ЎзА.
Фуқароларнинг мутлақ аксарияти (90,5 фоизи) учун 2017 йил фаровонлик йили, ўзи ва оиласи ҳаётида ижобий ўзгаришлар рўй берган йил сифатида эсда қолади. Янги йилни Ўзбекистон аҳолиси яхши, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Фуқароларнинг 83 фоизи ўзларини бахтли ҳис қилмоқда, дейилади сўров натижаларида.

Респондентларнинг 80 фоизидан ортиғи кириб келаётган 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили янада муваффақиятли бўлишига ишонч билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев "Йил одами" сифатида эътироф этилди