Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали Янги йил билан табриклади.
“Мен ушбу йилни юрагимда муҳаббат ва барча кунлар учун шукроналик ҳисси ила якунлаяпман. Кириб келаётган 2018 йилда сиз ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик, меҳр-муҳаббат ҳамда ишларингизда равнақлар тилаб қоламан.
Истардимки, ҳар бир хонадонда қут-барака ва ҳар бир инсон қалбида тинчлик, хотиржамлик, ҳукм сурсин. Одамлар ҳаётга тинч ва ишонч назари билан қарасинлар. Уй, ишхона ва кўчаларда бир-биримизга кўпроқ ҳайрихоҳ бўлайлик.
Ривожланиш, ишлаш, яратиш ғояларига тўла бўлган инсонлар, ушбу орзу ва режаларини амалга ошириш учун имкониятларга эга бўлсинлар. Ер юзидаги барча болажонлар тўқ, соғлом ва бахтли бўлиб юрсинлар. Бугунги кундай қуёшли кунлар кўп бўлаверсин ҳамда барча инсонлар яхшилик ва эзгуликка ишонсинлар”, деб ёзади Лола Каримова. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?