19:06 / 31.12.2017
6 678

Порахўрлик нуқталари бўлган постлар тугатилаяптими?

Порахўрлик нуқталари бўлган постлар тугатилаяптими?
Ўзбекистонда вилоятлар ўртасидаги чегараларда жойлашган постларнинг тугатилиши халқ орасида хурсандчилик билан кутиб олинди. Бу постларни Президент ўзининг 22 декабрдаги мурожаатномасида «порахўрлик масканлари» деб атаган эди. Журналист, ёзувчи Каримберди Тўрамурод постларни текшириш мақсадида атайин Самарқанддан Тошкентга сайр қилганини ўз фейсбук саҳифасида ҳикоя қилади.

«Кеча Тошкентга бориб келдим. Биринчи марта бирор постда тўхтатишмади. Қизиғи, тонгда Тошкентда ўтганимда «мўлтирабгина» турган «Етим пост» шомда қайтаётганимда йўқ! Ўзи 17-постдан 17 қадам нарида яна пост туриши бирам ғалати эди.
Қайтаётганимда эътибор бердим, «Ғаллаорол пости» «Вишши точка» постидан 25 км нарида экан. Шу 25 км да биз террорчи ёки ваҳобий бўлишга улгурмаймиз-ку? Менимча, бу ҳафта Тошкентга ўтганимда шу «Ғаллаорол» постини ҳам кўрмасам керак, ГАИларнинг кайфияти йўқ.

«Вишши точка»дан ўтиб, «Ҳа, энди қадрдон Самарқандимга келдим», десам, Самарқандга кирмай туриб, яна постга келдим. «Чўпонота пости», уни «Штаб ГАИ» ҳам дейишади. Қизиқ, «Вишши точка» билан «Чўпонота» постлари орасида биттагина Жомбой тумани бор. Одамлар шу Жомбой туманида қуролланиб олишадими ё наркотик моддаларни Жомбойдан олишадими? Ё Жомбой террорчи-ю, диний экстремистларнинг макони-ю, биз уларни йўлда миндириб оламизми? Менимча, Ё «Чўпонота» постидан ё «Вишши точка»дан воз кечиш керак. Бу менинг фикрим.

Ана шундай фикрларни фикрлашнинг ўзига «туртки» берган президент Ш.Мирзиёевга маддоҳлик қилмаган ҳолда тасаннолар айтамиз.
Энг қизиғини айтайми, «Бир тўхтатишса эди», деб бориб келдим. Нимагалигини биласизми? «Бўйнингга осилган видеокамеринг қани?» деб сўраб, бир маза қилмоқчи эдим. Эҳ...

Аммо Жиззах ГАИлари радар, фоторадар қўйиб олиб “ов” қилишда давом этишаяпти. Менича, улар учун ов мавсумининг охири, яъни “Конец сезона” бўлса керак, валлоҳи алам!» - деб ёзади журналист Тўра Мурод.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Порахўрлик нуқталари бўлган постлар тугатилаяптими?