22:20 / 05.01.2018
6 764

Энди ресторан ва кафелар тиғиз вақтда ишлатган электр энергияси учун 1,5 баравар кўп тўлайдилар

Энди ресторан ва кафелар тиғиз вақтда ишлатган электр энергияси учун 1,5 баравар кўп тўлайдилар
2018 йилнинг 1 январидан бошлаб электр энергияси истеъмолчилари ишлатилган энергия ҳақини турли тарифларда тўлайди, деб ёзади ЎзА.

Вазирлар Маҳкамасининг 29 декабрдаги қарорига мувофиқ, пишган ғишт, гипс, цемент ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, шунингдек, муайян хизматлар кўрсатувчи (ресторанлар, кафелар ва бошқалар) истеъмолчилар уланган қуввати 750 кВА бўлган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифларга мувофиқ амалга оширади.

Мазкур турдаги истеъмолчиларга электр энергияси учун тўловлар тиғиз пайтда белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар қиммат, тунгги даврда 1,5 баравар арзон бўлади. Ярим тиғиз вақтдаги нархлар эса ўзгаришсиз қолади.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятидан маълум қилишларича, айни вақтда электр энергиясининг 1 Квт учун амалдаги тариф 204 сўм 30 тийини ташкил этмоқда. Янги тарифда эса тиғиз вақтда ишлатилган энергия учун бу кўрсаткич 306 сўм 45 тийин, тунги вақт учун эса 136 сўм атрофида белгиланиши кутилмоқда.

Табақалаштирилган тариф сутка вақтининг қуйидаги зоналари бўйича қўлланилади:
  • тиғиз вақт – соат 6.00 дан 9.00 гача ва 17.00 дан 22.00 гача;
  • тунги вақт – соат 22.00 дан 24.00 гача ва 00.00 дан 06.00 гача;
  • ярим тиғиз вақт – соат 9.00 дан 17.00 гача.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди ресторан ва кафелар тиғиз вақтда ишлатган электр энергияси учун 1,5 баравар кўп тўлайдилар