07:05 / 06.01.2018
12 576

Президент: "1 кг. гўштнинг нархи аслида 250 минг бўлиши керак. Ҳозир амаллаб нархни ушлаб турибмиз»

Президент: "1 кг. гўштнинг нархи аслида 250 минг бўлиши керак. Ҳозир амаллаб нархни ушлаб турибмиз»
Бугун Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятда гўшт танқислиги масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

«Ҳозирги девалвация шароитида 1 кг. гўштнинг нархи аслида 250 минг бўлиши керак. Ҳозир амаллаб нархни ушлаб турибмиз», дея президентнинг сўзларини келтирган «Xabar.uz».

Президент Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида йилига 12 минг тонналик балиқчилик хўжалиги барпо этилишини қўшимча қилган. Бу орқали қайсидир даражада гўшт нархини ушлаб туриш мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзидан вилоятлар бозорларида гўшт маҳсулотлари учун муайян нарх белгилаб қўйилган, қассобларга 1 кг гўштни 20-25 минг сўмдан ортиқ нархда сотмаслик кўрсатма қилинганди. Аммо нархни мажбуран пасайтириш ўзини оқламади, айни вақтда бозорда 1 кг гўшт нархи 35-40 минг сўм атрофида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: "1 кг. гўштнинг нархи аслида 250 минг бўлиши керак. Ҳозир амаллаб нархни ушлаб турибмиз»

Жамият янгиликлари