Тошкент вилояти Тергов бошқармасининг хабар қилишича, 10 январь куни тахминан соат 03.00 да Нурафшон шаҳрида автоҳалокат натижасида икки фуқаро ҳаётдан кўз юмди.
Вилоятнинг Ўртачирчиқ тумани Бойтўппи маҳалласи Усмон-ота кўчасида яшовчи Шуҳрат Элмуродович Ҳафизов бошқариб келаётган “Нексия”русумидаги автомашина нурафшонлик Юсуф Қодирович Ҳамидов ва унинг мактабнинг 4-синфида ўқийдиган ўғлини уриб юборади.
ИИБ томонидан, автомашинада Нурафшон-Оққўрғон йўлининг 3–километрида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчининг маст ҳолда бўлгани ва юқори тезлик сабабли бошқарувни йўқотгани аниқланган.
Ушбу автоҳалокат натижаси олган тан жароҳатлари сабабли пиёдалар воқеа жойининг ўзида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда