11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Унда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар раҳбар ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори сифатида ишлаб келаётган Абдумалик Жуманов лавозимидан бўшатилган. Ҳукуматдаги KUN.UZ ахборот манбасининг айтишича, бундай ўзгариш дипломатия соҳасида кадрлар тайёрлаш дастурини тубдан ислоҳ қилиш учун бажарилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жуманов бундан олдин Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида ҳам ректор сифатида фаолият юритганди. Шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ўтган йилдан эътиборан вазир ўринбосари мақомига тенглаштирилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди