17:32 / 14.01.2018
6 405

Мирзиёев Италия мухолиф партияларини бирлаштирган Абдулла Орипов ҳақида хотирлади

Мирзиёев Италия мухолиф партияларини бирлаштирган Абдулла Орипов ҳақида хотирлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатнинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Президент ўз нутқида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда муҳим бир масалага эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. Ушбу масалага кўпинча иккинчи даражали иш сифатида қарашга ўрганиб қолинганини қайд этди.

— Мисол учун, агар Италиядаги элчимиз шу мамлакат ишбилармонларининг вакилларини йиғиб, буюк итальян шоири ва мутафаккири Алигьери Дантенинг «Илоҳий комедия» асарини бизнинг улуғ шоиримиз Абдулла Орипов таржима қилганини айтиб, ўзбекча дантехонлик уюштирса, биласизларми, нима бўлади? Уларда Ўзбекистонга ҳурмат, қизиқиш, ҳамкорлик қилишга интилиш пайдо бўладими-йўқми? Мен, ўйлайманки, албатта, пайдо бўлади, — деди Президент.

— Мен Абдулла аканинг бир китобида шундай гапларни ўқиганман, — гапида давом этади давлат раҳбари. — У киши Италияга борганида «Ўзбекистондан Дантенинг таржимони келибди», деб турли партияларнинг вакиллари бир жойга тўпланиб, шоиримиз билан суҳбатлашган экан. Ўшанда бир сиёсатчи Абдулла акага: «Ҳурматли меҳмон, биз аслида бир-биримизга ашаддий рақибмиз. Партияларимиз, мафкураларимиз ҳар хил. Бир-биримиз билан доим кескин рақобатдамиз. Лекин мана бугун буюк Дантенинг ҳурмати, сизнинг шарофатингиз билан бир дастурхон атрофида аҳил-иноқ тўпланиб турибмиз. Сизга катта раҳмат», деган экан.

Мана, одамнинг юрагига қандай йўл топиш мумкин! Инсон қалбини, халқ қалбини аввало унинг маданияти, адабиёти ва санъатига, миллий қадриятларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш орқали забт этиш мумкин, — дейди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзиёев Италия мухолиф партияларини бирлаштирган Абдулла Орипов ҳақида хотирлади