Гулнора Каримованинг собиқ ходимаси: ​“У жуда қўрқинчли сўкинарди”

  • Жамият
  • 16-01-2018, 20:16
  • 3 602
  • Гулнора Каримованинг собиқ ходимаси: ​“У жуда қўрқинчли сўкинарди”
    Гулнора Каримова томонидан асос солинган Ўзбекистон маданияти ва санъати Форумининг собиқ ходими “Asia Terra” порталига интервью берди. Ўзининг исмини тўлиқ айтишни истамаган собиқ ходима Гулнора Каримованинг ташкилоти нима ишлар билан шуғуллангани ва у қўл остидагилар билан қандай муомалада бўлгани тўғрисида очиқ интервью берган.

    Ушбу интервьюда исмини сир тутишни истаган ходима Гулнора Каримованинг жуда қўрқинчли сўкинишини айтган. Парда ортидаги сирларни оммага чиқарган ходимага кўра, Гулнора Каримова лойиҳаларини амалга оширишда одамларни қўрқитиш йўлидан фойдаланиб келган. Ҳатто, заргарлик буюмларини ясатишда ҳам.

    Аввалроқ, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси раиси Фирдавс Абдухолиқов ҳам Гулноранинг хайрия лойиҳалари бировларнинг пули эвазига ташкил этилгани, у Фонд форум ортидан кўплаб тадбиркорлардан пул ундирганини айтиб чиққан эди.

    Яндекс.Метрика