21:20 / 16.01.2018
15 407

"Тангем" энди Ўзбекистон учун ишлайди... (Видео)

"Тангем" энди Ўзбекистон учун ишлайди... (Видео)
Жанубий кореялик таниқли актриса, ўзбекистонликларга «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем роли билан танилган Ли Ёнг Э Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм элчиси бўлади дея хабар бермоқда Daryo.uz.

Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ва Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен маълум қилди.

Халқаро пресс-клуб ва Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ҳамкорлигида «Ўзбек дипломатиясининг янги воқеълиги: Бурч, масъулият ва вазифалар» мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда сўз олган Туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан чет мамлакатларда Ўзбекистоннинг туризм элчиси — Тоурисм бранд Ambassador оф Узбекистан лавозими жорий этилмоқда. Бу лавозимга чет эллик машҳур сиёсий, маданий, спорт ва ишбилармон доиралари вакиллари тайинланади.

«Битта мисол келтиришимиз мумкин. Юртбошимиз Жанубий Кореяда ташриф билан бўлганларида, «Сарой жавоҳири» сериалининг машҳур юлдузи (Тангем) билан учрашган эди. Биз у билан музокараларни якунладик. У Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм элчиси сифатида фаолият олиб боришига келишиб олдик.» дейди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Азиз Абдуҳакимов.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Феннинг таъкидлашича, туризм элчилари Ўзбекистонга ташриф буюраётган чет эллик сайёҳлар сонини оширишга катта ёрдам беради.

«Тангемни Ўзбекистонда ҳамма кўрган, халқ уни яхши кўради. Сериалда бош ролни ижро этган актриса жуда машҳур. Биз уни туризм элчиси қилиб тайинлаяпмиз. У Кореяда Ўзбекистонга саёҳатларни тарғиб этиш билан шуғулланади. Биз шу туризм элчиси кўмагида мамлакатимизга Жанубий Кореядан келадиган сайёҳлар сонини камида 10 фоизга кўпайтирамиз. Умуман, Корея билан туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириб, туристлар сонини уч баробар кўпайтирамиз.», дейди Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Тангем" энди Ўзбекистон учун ишлайди... (Видео)